Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсионер фирибгарларга ишониб 7,9 миллион рубл йўқотди

Пенсионер фирибгарларга ишониб 7,9 миллион рубл йўқотди

Санкт-Петербургда фирибгарлар кекса аёлни алдаб, унинг қарийб саккиз миллион рублини ўғирлаб кетишди. РEН ТВ хабар беришича, Ломоносов шаҳрида яшовчи 71 ёшли фуқаро жиноятчиларнинг ҳаракатларидан азият чеккан.

Пенсионернинг сўзларига кўра, унга номаълум шахс қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк ходими деб таништирган.

«Қўнғироқ қилган шахс кредитлар менинг номимга берилганлигини, маблағимнинг хавфсизлигини таъминлашим учун ҳаволага ўтиб, шахсий маълумотларимни киритишим кераклигини айтди», — деди жабрланувчи мухбирларга.

Ишонувчан кампир «банк ходими» айтган ҳаракатларни амалга оширди, шундан сўнг унинг ҳисобидан 7,9 миллион рубл йўқолди. Воқеа юзасидан жиноий иш очилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг