Пекин полицияси клон-итларни хизматга қабул қилди
Пекин полицияси клонлаштирилган олтита итни хизматга қабул қилди, деб ёзади «Regnum».
Хизматга қабул қилиш маросими Пекин шаҳар жамоат хавфсизлиги бюроси қошидаги полиция ит станциясида бўлиб ўтди. Инструкторлар клонлаштирилган олтита итга форма, бейжи ва рангли бўйинбоғ тақиб қўйишди. Бу уларнинг расман хизматга қабул қилинганини англатади.
Полиция зобити Ма Цзиньлэйнинг айтишича, итларни клонлаштириш ген даражасида машҳур полиция итларининг қобилиятларини қайта тиклаш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Экспертлар сўнгги йилларда ана шу муҳим вазифани ҳал этиш билан шуғулланишди.
2019 йил бошларида полициячилар иккита полиция итининг тери намуналаридан фойдаланиш орқали олтита итни клонлаштириш бўйича фирмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйишганди. Клонлар жорий йил августда хизмат итлари станциясида дунёга келди. Улар донорлар ДНКси билан 99% бир хил.
Манинг сўзларига кўра, клонлаштирилган итлар тўрт ойлик бўлишига қарамай, эслаб қолиш, жасорат ва тажовузкорлик борасида клонлаштирилмаган олти ойлик полиция итлари билан бир хил натижани кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter