Пашинян COVID-19га қарши эмланди
Aрманистон ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи Никол Пашинян COVID-19га қарши эмланди. Бу ҳақда у «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.
«Бугун Aнна (турмуш ўртоғи) билан биргаликда коронавирусга қарши эмландик», — деб ёзган у ўзининг аккаунтида.
Сиёсатчи ва унинг рафиқасига қандай вакцина қилинганлиги ҳақида хабар берилмаган.
Пашинян Aрманистон аҳолисини COVID-19га қарши эмланишга ва поликлиникалардан фаолроқ ёрдам олишга чақирди. Унинг фикрига кўра, бу йил кўпгина мамлакатлар эмланмаганларга чекловлар қўя бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter