Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париждаги Нотр-Дам черковида ёнғин бартараф этилди

Париждаги Нотр-Дам черковида ёнғин бартараф этилди

Фото: «Reuters»

Париждаги машҳур Нотр-Дам черковидаги ёнғин бартараф этилди. Гарчи кичик ёнғин ўчоқлари ҳамон мавжуд бўлса-да, ўт ўчирувчилар вазиятни тўлиқ ўз назоратига олишган.

Ёнғин келиб чиқишига таъмирлаш ишлари сабаб бўлгани таҳмин қилиняпти. Черков атрофида 100 метрдан баланд бўлган таъмирлаш нарвонлари ўрнатилган эди. Терговчилар айни вақтда ишчиларни сўроқ қилмоқда.

Бироз вақт муқаддам Франция президенти Эммануэл Макрон француз халқига мурожаат қилиб, Нотр-Дам черкови тўлиқ қайта тикланишини ваъда қилган эди. У бўлиб ўтган ҳодисани «даҳшатли драма», деб атаган ва ўт ўчирувчиларга миннатдорчилик билдирган.

Черковдаги ёнғин кеча, 15 апрелда маҳаллий вақт билан соат 18.30да бошланган эди. Олов натижасида бинонинг учдан икки қисми, минора ва собордаги соат ёниб кетган. Мутахассисларнинг фикрича, қайта тиклаш ишлари беш йилдан то бир неча ўн йилгача давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, черков қурилиши салкам 200 йил давом этган эди. Қурилиш ишлари милодий 1163 йилда бошланган бўлиб, 1345 йилда фойдаланишга топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг