Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Панама терма жамоаси футболчиси кўчада отиб кетилди

Панама терма жамоаси футболчиси кўчада отиб кетилди

Футбол бўйича Панама миллий терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси Жилберто Эрнандес Панаманинг Колон шаҳрида номаълум жиноятчилар уюштирган отишмада ҳалок бўлди.

Бу маълумотни Панаманинг «Индепендиенте» футбол клуби матбуот хизмати тарқатди. Фожиали воқеа 3 сентябрь куни содир бўлган. Икки қуролли жиноятчи огоҳлантирмасдан бир гуруҳ одамларга қарата ўт очган, улар орасида Панама терма жамоаси футболчиси Гилберто Эрнандес ҳам бор эди.

Отишма натижасида 26 ёшли спортчи олган оғир жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Яна етти киши жароҳатланган. Тергов давомида полиция жиноятчилар отишма жойига таксида етиб келганини аниқлади. Такси ҳайдовчиси ва гумонланувчилардан бири қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг