Озоннинг хавфи аниқланди
Буюк Британиянинг Рединг университети олимлари Ерни ултрабинафша нурлардан ҳимояловчи озон атмосферанинг қуйи ва ўрта қатламларида тўпланса хавфли иссиқхона газларига айланишини аниқлашди.
Мутахассислар 1955 йилдан 2000 йилга қадар атмосферанинг юқори ва қуйи қатламларида озон даражаси ўзгаришлари имитациясини моделлаштиришди. Маълум бўлишича, озон Антарктидага туташ океан сувларининг исишига сабабчи бўлган.
Шунингдек, атмосферанинг юқори қатламларида озон даражасининг камайиши ва аксинча, қуйи қатламларда кўпайиши ўртасида боғлиқлик бор экан. Бу ҳодиса оқибатида океан юзаси икки километр чуқурликкача исийди. Ушбу ҳолат иссиқхона газлари умумий чиқарилиши кўпайиши оқибатида қутболди кенгликларида юз беради.
Озон атмосферанинг юқори қатламларида ултрабинафша нурланиш ва кислород молекулари натижасида шаклланади, қуйи қатламларда эса автомобилларнинг тутуни ва шунга ўхшаш ифлослантирувчи моддаларнинг кимёвий реакцияси ҳосиласи сифатида пайдо бўлади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter