Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонликларнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг қўшни давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан ўзаро бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунга оширмоқда.

Zakon.kz нашрининг ёзишича, 2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро битимига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кеча, 31 январда Қозоғистон парламенти томонидан ратификация қилинди. 

Қозоғистон ИИВ вазири Эржан Саденовнинг билдиришича, Баённома 2022 йил декабр ойида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган.Ушбу ҳужжат икки давлат фуқаролари учун тенг асосда, вақтинча рўйхатдан ўтмасдан, 30 кунлик бўлиш ҳуқуқини белгилаб беради. Ушбу муддат ўтганидан сўнг улар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишлари керак.

Худди шу тартиб қозоғистонликлар учун ҳам амал қилади, яъни Ўзбекистон томони ушбу ҳужжатни 2023 йил 25 апрелда ратификация қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг