Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар уруш кетаётган Киевда тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича биринчи ўринда

Ўзбекистонликлар уруш кетаётган Киевда тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича биринчи ўринда

Россия босқини бошланган 2022 йил 24  февралдан ҳозирга қадар Украинада 100 дан зиёд мамлакат ишбилармонлари томонидан 3000 дан ортиқ янги компания ташкил қилинди. “Опендатабот” мониторинг хизмати маълумотларига қараганда, Украинада бизнес фаолиятини йўлга қўяётган хорижликлар рўйхатида ўзбекистонликлар иккинчи ўринни, пойтахт Киев миқёсида олганда эса биринчи ўринни банд этган. 

Уруш шароитида яшаётган мамлакатда таъсис этилган 3075 компаниянинг 396 таси (12,9 фоиз) туркиялик, 312 таси (10,1 фоиз) ўзбекистонлик ва 224 таси (7,3 фоиз) польшалик тадбиркорларга тегишлидир. 

АҚШ, Қозоғистон, Германия, Озарбайжон, Исроил, Буюк Британия ва Хитой ҳам Украинада тижорий фаолиятни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирган. 

Янги очилган компания ва корхоналарнинг ярми (1517 та) пойтахт Киев ҳиссасига тўғри келади. Бу борада ўзбекистонлик ишбилармонлар биринчи ўринни эгаллаган: юртдошларимиз Украина бош кентида 175 та компания ва корхона очган.

Таҳлилларга кўра, хорижлик ишбилармонлар асосан улгуржи савдо (30,7 фоиз), кўчмас мулк операциялари (6,7 фоиз), ахборот технологиялари ва дастурлаш (5,8 фоиз), умумий овқатланиш (5 фоиз), қурилиш (4,3 фоиз), чакана савдо (4 фоиз) каби соҳаларда фаолият юритмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг