Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Россиядан маймунчечакни аниқловчи тест тизимини келтиради

Ўзбекистон Россиядан маймунчечакни аниқловчи тест тизимини келтиради

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг бош санитарлари Роспотребнадзор (Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилиш федерал хизмати) ташаббуси билан бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этдилар.

Йиғилишда, жумладан, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бош давлат санитария шифокорлари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларининг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари ҳам иштирок этиш учун таклиф этилган.

Учрашувда маймунчечак касаллиги бўйича ЖССТ эълон қилган фавқулодда ҳолат билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Кенгаш аъзоларининг фикрича, ЕОИИга аъзо давлатлар, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечакнинг тарқалиш хавфи паст.

Иштирокчилар эпидемияга қарши кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилиб, Евроосиё минтақасининг барча мамлакатлари чегарада санитария ва карантин назорати чораларини кучайтирганини таъкидлашди.

Роспотребнадзор ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда давлатлар вакиллари Россия томонига Роспотребнадзорнинг «Вектор» Вирусология ва биокимё илмий-тадқиқот маркази федерал бюджет муассасаси томонидан ишлаб чиқарилган маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилишган.

«Тест тизимларининг дастлабки тўпламлари шу ҳафта Ўзбекистонга етказилади», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг