Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда ўқитувчиларнинг маошини 1000 манатга етказишмоқчи

Озарбайжонда ўқитувчиларнинг маошини 1000 манатга етказишмоқчи

Фото: 1news.az

Озарбайжонда келгуси тўрт йил давомида ўқитувчиларнинг маоши 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Day.Az хабар берди.

Мамлакат фан ва таълим вазири Эмин Амруллаевнинг таъкидлашича, 2-3 йилдан сўнг ўқитувчиларнинг иш ҳақи 1 000 манат (салкам 600 АҚШ доллари)га етиши шарт.

«Ўтган йили сертификатлаш имтиҳонида юқори натижага эришган ўқитувчилар 1 195 манатдан маош олишади», — деди Амруллаев.

Вазирнинг айтишича, сўнгги 10 йилда ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи уч баравар ошган. Озарбайжонлик ўқитувчига 2014 йилда ойига ўртача 267 манат тўланган бўлса, 2023 йилда 790 манат (тахминан 464,71 АҚШ доллари)дан берилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг