Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга келишди

Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга келишди

Фото: «Gaxeta.ru»

Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. ТАСС хабар беришича, ўн соатдан кўпроқ давом этган музокаралар якунида Жайхун Байрамов (Озарбайжон) ва Зограб Мнацаканян (Арманистон) Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича битимга имзо чекишди.

«2020 йил 10 октябрь соат 12:00 дан бошлаб, ҳарбий асирларни ва ушлаб турилган бошқа шахсларни ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштириш ва Халқаро қизил хоч мезонларига мувофиқ гуманитар мақсадларда, ўт очишни тўхтатиш эълон қилинади», — дейилади Лавров ўқиб эшиттирган баёнотда.

Таъкидланишича, Озарбайжон ва Арманистон, ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари воситачилигида, келишувнинг асосий тамойиллари бўйича иложи борича тезроқ тинч йўл билан келишувга эришиш юзасидан музокараларга киришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг