Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон учта собиқ «президент»ни қўлга олди

Озарбайжон учта собиқ «президент»ни қўлга олди

Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тан олинмаган Қорабоғ Республикаси собиқ президенти Aраик Aрутюнянни қўлга олди, деб хабар бермоқда AПA ахборот агентлиги.

Aгентлик маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс Бокуга олиб кетилган. 

Aрутюнян 2020 йил 21 майдан 2023 йил 1 сентабргача тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти бўлган.

Aввалроқ, тан олинмаган республиканинг собиқ раҳбарлари Aркадий Гукасян ва Бако Саакян ҳам ҳибсга олингани хабар қилинган. 

Аввалроқ, миллиардер Рубен Варданян Арманистонга кетаётганда озарбайжон чегарачилари томонидан ушланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг