Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Қорабоғда ҳалок бўлган ҳарбийлар сонини маълум қилди

Озарбайжон Қорабоғда ҳалок бўлган ҳарбийлар сонини маълум қилди

Фото: «Ria.ru»

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида 2823 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганлиги ҳамда бедарак кетган 30 кишини қидириш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар берди.

«Ватан урушида шаҳид кетган ҳамда 28 декабргача дафн этилган Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучларининг 2823 нафар ҳарбий хизматчисининг фотосуратлари, исмлари, фамилиялари, туғилган саналари ва ҳарбий унвонлари тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз... Бедарак кетган 30 дан зиёд ҳарбий хизматчини қидириш ва шахси аниқланмаган 50 дан ортиқ шахсни идентификация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу тўғридаги маълумотлар вақти-вақти билан жамоатчиликка етказиб турилади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланди. Боку ва Ереван ҳарбий ҳолатни эълон қилиб, бир-бирини тинч аҳолини ўққа тутишда айблади. Можаро авж олиши натижасида иккала томондан ҳам ҳарбийлар ва тинч аҳоли қурбон бўлди.

10 ноябрь куни оқшом Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва РФ президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида қўшма баёнот имзолади.

Унга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб олган позицияларида тўхтайди, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми эса Озарбайжон назорати остига ўтади. 20 ноябрда Агдам, 25 ноябрда Келбежер, 1 декабрда эса Лачин ҳудудлари расман Бокуга ўтди.

Бундан ташқари, ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг