Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ҳам россияликларнинг мамлакатда бўлиш қоидаларини қатъийлаштиради

Озарбайжон ҳам россияликларнинг мамлакатда бўлиш қоидаларини қатъийлаштиради

Озарбайжон ҳукумати ҳам Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини қатъийлаштирмоқда.

Бир муддат олдин мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда огоҳлантирганди.

Озарбайжон ТИВ матбуот котиби Айхан Ҳажизода хорижлик фуқароларнинг Россияда визасиз қолиш қоидаларини кучайтириш ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Боку ҳам бу масалада «паритет ва ўзаро муносабатлар» тамойилларига амал қилишини айтганди.

«Россия томонидан ўрнатилган янги қоидалар ва мамлакатда бўлиш муддатига қўйиладиган талабларнинг кучайтирилиши, биринчи навбатда, фуқароларимизнинг ҳуқуқлари нуқтаи назаридан кўриб чиқилмоқда», – деган у.

Шу муносабат билан, ТИВ вакили «яқин кунларда» россияликларнинг Озарбайжон ҳудудида визасиз қолиш муддати бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш режалаштирилаётганини айтган.

Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси фармойишига кўра, 2025 йил 1 январдан Россия Федерацияси фуқаролари мамлакатда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз бўлишлари мумкин бўлади.

Маълумот учун, ҳозирда чет элликлар Россияда кетма-кет 90 кундан ва йилига 180 кундан ортиқ визасиз қолишлари мумкин. Бироқ, 1 январдан бошлаб, мамлакатда максимал визасиз қолиш муддати йилига 90 кунгача қисқартирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг