Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўтир. Икки!!» Украина таълим вазирининг имло хатолари ижтимоий тармоқларни «портлатмоқда»

«Ўтир. Икки!!» Украина таълим вазирининг имло хатолари ижтимоий тармоқларни «портлатмоқда»

Фото: «24 Канал»

Эндигина Украина таълим вазири сифатида иш бошлаган Анна Новосад шу заҳотиёқ жамоатчилик танқидига дучор бўлди. Таълим вазири интернетга жойлаган илк матндан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари жуда кўп имло хатоларини топишди.

Новосад аслида ҳукумат ўзига билдирган ишончга миннатдорлик билдириш ва аҳолини бажарилажак ишлардан бохабар қилмоқчи эди. Нима бўлди охири? Саводсизликда ва она тилини яхши билмасликда айблашга тушиб кетишди.

Изоҳ қолдирувчилар Анна Новосад қолдирган матнни вергуллар билан «бойитишди, айрим сўзларнинг келишикларини тўғрилашди, бутун бошли ибораларни бошқасига алмаштиришди.

«Битта мақолада шунча хато... Сиз ростдан ҳам Таълим вазиримисиз? Шундоқ ҳам сифатсиз таълим тизимимиз учун қўрққулик», — деб ёзади Олег Чуваев «Facebook»даги постга муносабатида.

«Ўҳ-ҳу! Янги таълим вазири украин тили имло курсларига дарҳол ёзилиши керакка ўхшайди», — дея киноя қилади Nadia Kalyuzhna.

Ҳаммасидан Владлен Нуреевнинг изоҳи ошиб тушди, у хатолари қаламда тузатилган матн суратини илова қилиб, «Ўтир. ИККИ!!», — дея ёзув қолдирди.

Хуллас, бунақа изоҳлар жуда кўп ва янги таълим вазирининг «саводи» ижтимоий тармоқларни портлатишда давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг