Остонадаги чиқинди заводида ишлаган 37 нафар ўзбекистонлик ушланди
Қозоғистон Республикаси ИИВ Миграция хизмати қўмитаси кун давомида пойтахтда 119 нафар ноқонуний меҳнат муҳожири аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ҳудудида олиб борилган ишлар давомида ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 37 нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланган.
Шунингдек, хонадонлар, ётоқхоналар, қурилиш майдончалари, ишлаб чиқариш майдонлари ва бозорлар кўздан кечирилган.
Миграция хизмати қўмитаси ходимлари қонунчиликка риоя қилишга чақириб, тегишли рухсатномасиз қолган хорижликларни иш берувчи томонидан қайта ишга ёллаш учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter