Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Остона! Йўқ, Нурсултон!» Тарафдорлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

«Остона! Йўқ, Нурсултон!» Тарафдорлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Фото: «ruposters.ru»

Бугун Қозоғистон пойтахтидаги Наврўз байрами тантаналари нишонланадиган майдонда Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни қўллаб-қувватловчилар ва унга қаршилар ўртасида муштлашув содир бўлди. Полиция 20га яқин кишини қўлга олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 март куни Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев республика пойтахти номини Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилган ва шу куни Қозоғистон парламенти бу таклифни маъқуллаганди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда пойтахт номини ўзгартиришга қаршилар мэрия биноси ёнида митинг ўтказишга даъват этилди. Шунингдек, интернетда шаҳар номини ўзгартиришга қарши онлайн-петиция ҳам эълон қилинди. Уни шу вақтга қадар 37 мингдан ортиқ киши имзолаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг