Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остона аэропортида тревога эълон қилинди

Остона аэропортида тревога эълон қилинди

Бугун, 28 декабр куни Қозоғистон Остона аэропортида тревога эълон қилинди.

Aэропорт матбуот хизмати хабарига кўра, Остонадан Олмаотага учишни режалаштирган 44 ёшли эркак қўл юкида қурол ва гиёҳванд моддалар бўлганини айтган.

«Aэропорт ходимлари шубҳали йўловчи бўлган жойни зудлик билан ўраб олди, бу ҳақда зудлик билан давлат хавфсизлик хизмати, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва аксилтеррор марказига хабар берилди», — дейилади хабарда.

Кейинроқ йўловчи қўл юкида қурол ва гиёҳванд моддалар борлиги ҳақида ҳазил тариқасида хабар берганини тан олди.

Текширувдан сўнг сигнал ўчирилди. Энди нотўғри маълумот берган фуқарони Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича жазо (17 миллион тенгедан ортиқ) жарима ёки 5 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг