Остона аэропорти терминалидан одамлар эвакуация қилинди
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги пойтахт аэропорти терминаллари ўртасида кучли тутун пайдо бўлганини маълум қилди. Терминалдан одамлар эвакуация қилинган.
«112 рақамига Остона халқаро аэропорти терминали электр панелида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди. Ташқи белгиларга кўра, 1 ва 2 терминаллар оралиғида кучли тутун бор, эвакуация ишлари олиб борилди»,— дейилади ФВВ хабарида.
Соат 08:24 да ёнғин ўчирилган. Қайд этилишича, 2-сонли терминалнинг сервер хонасида электр кабеллари, 10-15 кв.м майдон ёнган.
Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter