Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва Беларус олий раҳбарияти учун махсус трибунал тузишмоқчи

Россия ва Беларус олий раҳбарияти учун махсус трибунал тузишмоқчи

Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Россия ва Беларус сиёсий ва ҳарбий раҳбариятини Украинага қарши тажовуз учун жавобгарликка тортиш учун махсус трибунал ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Европарламент матбуот хизмати хабар берди.

«Парламент махсус трибуналнинг ташкил этилиши Россия жамиятига ҳам, халқаро ҳамжамиятга ҳам президент Путин ва Россия раҳбарияти Украинага қарши жиноий тажовуз учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ сигнал беришига қатъий ишонади», — дейилади Европарламент пресс-релизида.

Депутатлар, шунингдек, ушбу трибуналнинг тузилиши халқаро жиноий судловдаги «бўшлиқни тўлдириши» учун зарурлигини қайд этишди. Чунки Халқаро жиноий суд Россиянинг Украинага бўлган тажовузи бўйича ишни тергов қилиш, шунингдек, Россия ва Беларус юқори раҳбариятини жавобгарликка тортиш учун юрисдикцияга эга эмас.

Таъкидлаш лозимки, Европарламент резолюцияси мажбурий қонуний кучга эга эмас.

Россия раҳбарияти учун махсус трибунал ташкил этиш мавзуси деярли урушнинг бошиданоқ у ёки бу даражада муҳокама қилинади, аммо Ғарб давлатлари бу имкониятни фақат кузда жиддий кўриб чиқа бошладилар. Хусусан, октабр ойида Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси резолюция қабул қилиб, унда Европа Кенгаши аъзоларини Россияни «террорчи режим» деб тан олишга ва махсус халқаро трибунал яратишни тезлаштиришга чақирган эди. Ноябрь ойида кенгаш раҳбари Урсула фон дер Ляйен БМТ шафелигида Украина бўйича махсус халқаро трибунал яратишни таклиф қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг