Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Осиё НАТОси» тузиладими?

«Осиё НАТОси» тузиладими?

Фото: NOI.md

АҚШ Ҳинд-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликлар кучайиб, совуқ уруш пайдо бўлишини истамайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин баёнот берди.

«Шуни яхши билиб олишингиз керак, биз қарама-қаршиликлар ёки низоларга интилмаяпмиз. Совуқ уруш бўлишиниям, Осиё НАТОси ташкил этилиши ёки минтақанинг душман блокларга бўлиниб кетишиниям истамаймиз», — деди Пентагон раҳбари.

Унинг айтишича, АҚШ минтақада ўз манфаатларини қатъий ҳимоялашда давом этади. Бироқ бу тафовутларни кўпайтириш эмас, балки хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг