Ўшда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда шаҳар мэрияси.
Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан ўтказилган очилиш маросимида Ўш шаҳри вице-мэри Нурбек Кадиров, Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидовлар иштирок этди.

«Консуллик Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун очиқ», — дейилади хабарда.
Бош консул Зафарбек Аҳмедов ноябр ойида Ўшга етиб борганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter