Оролларда жойлашган давлат коронавирусга қарши курашнинг янгича усулини ўйлаб топди
Индонезия ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жиноий гуруҳларни жалб этмоқчи, деб ёзади «The Straits Times».
Миллий полиция бошлиғи ўринбосари генерал Гатот Эдди Прамононинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбийлар ва полициячилар сони етишмаганлиги боис шундай қарорга келишган. Уларнинг фикрича, жиноятчилар аҳолини тартибга солишга ёрдам беради: масалан, одамларнинг ниқоб тақиши, ижтимоий масофага амал қилишини кузатишади. Полициячилар жиноий гуруҳ аъзолари ўз вазифасини суиистеъмол қилмаслиги ҳамда инсон ҳуқуқларини бузмаслигини назорат қилишади.
«Биз жиноятчиларни ёлламаймиз, шунчаки муайян вазифаларни бажаришга жалб қиламиз. Бу жамоатчиликни хабардор қилишнинг бир усули. Лекин бу жиноятчиларнинг қонунни таъминлаётганини англатмайди», — дея таъкидлади Прамоно.
Айрим сиёсатчилар полициянинг таклифига кескин қарши чиқишди. Улар бундай ташаббус самара бермаслигидан хавотирда: одамлар жиноятчиларга ишонишмайди, шу боис уларнинг ҳатто фойдали ташаббусига ҳам хавотир билан қарашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter