Ўқувчи қўлбола бомбасини тасодифан портлатиб юборди
Aмерика Қўшма Штатларида, Мичиган штатининг Ньюэйго округида мактаб ўқувчиси таълим муассасасига олиб келган қўлбола бомбасини тасодифан портлатиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полиция Twitterдаги саҳифасида хабар берди.
Ҳодиса натижасида 16 ёшли ўқувчининг ўзи, шунингдек, тўрт нафар синфдоши тан жароҳати олган. Бир неча ўқувчининг ота-онаси, синф раҳбари енгил жароҳатлар билан касалхонага мурожаат қилишган.
Фавқулодда вазият туфайли таълим муассасаси ўқувчилари эвакуация қилиниб, мактаб ҳудудидаги автобуслар сақланадиган гаражга кўчириб ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter