Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчи Оқ уйни саводсизликда айблади

Ўқитувчи Оқ уйни саводсизликда айблади

Фото: «AP»

Шимолий Каролина штатида яшовчи, айни пайтда пенсиядаги ўқитувчи аёл Ивонн Мейсон Оқ уйдан келган хатлардан топган хатоларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Ўқитувчининг таъкидлашича, хатда хатолар жуда кўп: 11 марта бош ҳарф тўғри қўлланмаган, мазмунни бузувчи услубий такрорлар беўрин ишлатилган. Мейсон хатдан ўзи илгари сурган таклиф ва саволларга жўялироқ жавоб олмаганини ҳам яширмаган.

Бу мактуб аёлнинг Трампга Флорида мактабидаги отишмада ҳалок бўлганларнинг оилалари билан шахсан учрашиш таклифини билдириб ёзган хатига келган жавоб эди.

Собиқ ўқитувчи бунақа матн учун C ёки D баҳосини қўйган бўлардим деган. Бу уч ёки ундан ҳам паст баҳо.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг