Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уй ёнидаги намойишлар вақтида Трампни ер остидаги бункерга яшириб қўйишди

Оқ уй ёнидаги намойишлар вақтида Трампни ер остидаги бункерга яшириб қўйишди

Фото: «nytimes.com»

Махфий хизмат ходимлари Вашингтонда Оқ уй яқинидаги намойишлар вақтида хавфсизлик мақсадида АҚШ президенти Дональд Трампни ер остидаги бункерга яшириб қўйишди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, юзлаб норози америкаликлар президент маъмуриятига келишган. Улар Трампни ҳақоратлаб, гоҳида ғишт ва шишаларни ҳам улоқтиришган. Шу муносабат билан, давлат раҳбарини авваллари террорчилик ҳужумлари вақтида ишлатилган ер ости бункерига яширишга қарор қилишди.

Таъкидланишича, айрим маслаҳатчилар кундан-кунга кучаяётган норозиликларнинг олдини олиш учун Америка раҳбарига халққа мурожаат қилишни тавсия этишган. Бироқ 31 май якшанба куни бўлгани учун у жамоат ишлари билан шуғулланмаган.

Вазият кескинлашганлиги туфайли Оқ уй мутасаддиларига уйда қолиш тавсия этилган. Вашингтон мэри Мюриэл Боузер шаҳарда комендантлик соатини жорий қилди, шунингдек, вазиятни назоратга олиш учун миллий гвардия ҳам жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг