ОПЕК Россия билан рақобатлашмоқчи эмас
Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — ОПЕКнинг янги бош котиби Ҳайсам ал-Ғайс ОПЕК аъзо-мамлакатлари Россия билан рақобатлашмаслигини маълум қилди. Нефт қазиб олувчи мамлакатлар халқаро алянси учун Россиянинг мавжудлиги «ҳаётий муҳим», деди у Қувайтнинг «Ар-Рай» газетасига интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, нефт нархининг динамикаси нафақат Украинадаги можаро ва Россияга жорий қилинган санкцияларга, балки захира ишлаб чиқариш қувватлари етишмаслигига ҳам боғлиқ.
Ҳайсам ал-Ғайс расман бугун, 1 августдан ОПЕК бош котиби лавозимида фаолият бошлади.
Маълумот учун: ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатлар — ОПЕК+ (жумладан, Россия) ўртасида 2017 йилдан келишув мавжуд. У келишувда иштирок этаётган мамлакатларда нефт қазишни қисқартириш ҳисобига нархларни барқарорлаштиришга қаратилган, келишув шартлари бир неча марта ўзгартирилган.
ОПЕК (The Organization of the Petroleum Exporting Countries) — нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти. Штаб-квартираси Вена (Австрия)да жойлашган.
Кўпинча картел сифатида кўрилади. 2020 йилнинг март ойига келиб 13 мамлакат аъзо: Ангола, Венесуэла, Габон, Жазоир, Эрон, Конго, Кувайт, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нигерия, Саудия Арабистони, Экваториал Гвинея.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter