Ўнта футболчи чақмоқ туфайли ҳаётдан эрта кўз юмди
Уганда давлатида ўнта футболчи чақмоқ уриши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг ҳаммаси ёш йигитчалар бўлишган. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб «LADBible» хабар берди.
Фалокат 27 август куни футбол майдонида юз берди. Болалар сомон томли уйчанинг остига яширинишга уринишган. Бироқ чақмоқ уларни аяб ўтирмади. Тўққиз нафар футболчи воқеа жойида, яна бир нафари шифохонага олиб кетаётганда йўлда жон берди. Футболчилар 10 ёшдан 16 ёшгача ёш йигитчалар бўлишган.
Маҳаллий полицияда юз берган воқеани «аянчли ва қайғули ҳодиса» деб аташди. Фавқулодда вазиятлар вазири Муса Экверунинг сўзларига кўра, юз берган воқеада муҳандислар айбдор: улар бино томига яшинқайтаргич ўрнатиши керак бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter