Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн ойлик чақалоқ мустақил равишда 10 минг долларлик харидни амалга оширди

Ўн ойлик чақалоқ мустақил равишда 10 минг долларлик харидни амалга оширди

ТикТокда «@stayfitstaylit» номли фойдаланувчининг  ўн ойлик ўғли iPadни ўйнаб туриб, Tesla электромобили учун 10 минг долларлик дастурий таъминотни сотиб олган. Тўлов мобил илова орқали амалга оширилган. 

Ушбу дастурий таъминот ёрдамида электромобил автопилотда ҳаракатлана олади, автоматик равишда қатнов қисмларини ўзгартиради ва тўхтаб туради, тўлиқ автоном компютерга ўтиб, светофорларни таний олади.

Аёлнинг ўзи, чақалоғи 10 837 доллар миқдоридаги автомобил дастурий таъминотни сотиб олиш учун мустақил равишда тўлов қилганлигини таъкидлаган.

Аёл тасдиқни - квитанцияни, автомашина ақлли равишда ўзи ҳаракатланиши ва йўловчига эшикларни очишини видеога олиб кўрсатган.

Америкалик аёлнинг таъкидлашича, у ва боланинг отаси ўз фарзандининг бу ишидан ғазабланмаган, чунки улар олдинроқ ушбу харидларни амалга ошириш кераклигини муҳокама қилишган.

Аёлнинг сўзларига кўра, чақалоқ уларни қарор қабул қилишга ундаган ва улар учун ҳамма нарсани ўзи бажарган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг