Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар вазн йўқотишда ёрдам берадиган энг яхши ичимлик номини айтдилар

Олимлар  вазн йўқотишда ёрдам берадиган энг яхши ичимлик номини айтдилар

Олимларнинг фикрига кўра, тоза сув — саломатлик ва вазн йўқотиш учун сайёрадаги энг яхши ичимлик.

Сувнинг вазн йўқотишга ёрдам берадиган усулларидан бири иштаҳани пасайтиришдир. Миянинг худди шу қисми очлик ва чанқоқлик сигналларини талқин қилгани учун, мия бу очлик туйғуларини чанқоқлик билан чалкаштириб юбориши осон бўлади.

«Annals of Family Medicine»да чоп этилган Миллий соғлиқни сақлаш тадқиқотлари (NHANES) маълумотлари асосида ўтказилган катта тадқиқот, сувнинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги ва семириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаган. Бу эса яхши гидрациянинг вазнни бошқаришда ҳал қилувчи рол ўйнашини кўрсатади.

« Зирали сувни синаб кўринг», — дейди тиббиёт фанлари доктори, диетолог Триста Бест.

Сиз қуритилган зира уруғлари ёрдамида уйда зира сувини осонгина тайёрлашингиз мумкин. Антиоксидантларга бой зираворлар иммунитет ва ичак соғлиғини яхшилаш, яллиғланишни камайтириш ва саратон хавфини камайтиради.

Текширувлар натижасига кўра, зира ёғларни йўқотишга фойдали таъсирини ва метаболизм тезлигини ошириши аниқланган.

Бест шунингдек, зира суви қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам беришини, ҳужайраларга глюкоза ва инсулин етказиб беришга ёрдам беришини такидлаган.

Агар танада қондаги қанд миқдори юқори бўлса, ҳужайралар сизга керак бўлгандан кўра кўпроқ глюкоза тўплай олади ва уни ёғга айлантиради..

Зира сувини иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш мумкин.

Бир ош қошиқ зира уруғини кечаси бир стакан сувга солиб қўйинг. (Баъзи одамлар уруғларни майдалашни яхши кўрадилар, бунинг натижасида улар зира таркибидаги табиий ёғларини чиқариб юборадилар.)

Эрталаб аралашмани тахминан беш дақиқа давомида қайнатинг. Сув совиганида, уруғларни тўкиб ташланг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг