Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар

Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар

Олимлар кам даромад мияга қандай таъсир қилиши устида тадқиқот ўтказдилар. Хусусан, даромади паст бўлган одамларда мияда таъсирланиш ва когнитив функцияни қўллаб-қувватлашда асосий рол ўйнайдиган оқ моддалар миқдори тезроқ камайиши аниқланди.

Кузатишлар шуни кўрсатдики, бой одамлар орасида миядаги жисмоний ўзгаришлар когнитив фаолиятга камроқ таъсир қилади. Бу юқори даромад билан боғлиқ ҳимоя механизмларининг мавжудлигини кўрсатиши мумкин.

Тадқиқот натижалари хилма-хил иқтисодий ҳолат ва мия тузилиши ўртасидаги муносабатларни янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидлайди. Улар, шунингдек, даромаддан қатъи назар, мия соғлиғига таъсир қилувчи бошқа ижтимоий ва экологик омиллар мавжудлигига ишора қиладилар.

Мутахассисларнинг қайд этишича, доимий иш билан бандлик руҳий саломатлик ва маҳсулдорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Руҳий саломатлик ва фаровонликни сақлаш учун мувозанат, фаровонлик учун эса яхши даромад муҳимлиги ушбу тадқиқот орқали яна бир бор ўз исботини топди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг