Ҳиндистонда 50 га яқин одам янги «Дельта Плюс» штамми билан касалланиб қолди

Коронавирус инфекциясининг «дельта плюс» янги штамми билан касалланганлар сони Ҳиндистонда 48 кишига етди. Бу ҳақда тиббий тадқиқотлар бўйича Ҳиндистон кенгаши раҳбари Балрам Бхаргава айтиб ўтди. Унинг сўзлари ТAСС томонидан келтирилган.
"Бугунги кунга келиб Ҳиндистонда тўпланган 45 мингта намунадан 48 тасида «дельта-плюс» ҳолатлари аниқланди", — дея таъкидлади Бхаргава.
Касаллик ҳолатлари асосан Маҳараштра (20), Тамилнад (9) ва Мадхья-Прадеш (7) штатларида қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter