Оғир касалликдан қийналаётган келин тўйига икки кун қолганда вафот этди
Буюк Британияда тўйидан атиги икки кун олдин оғир хасталикдан қийналаётган келин ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Daily Record хабар бермоқда.
33 ёшли ўқитувчи Эмма Луиза Лонгстафф ва 32 ёшли Лиам Брэдиш 2020 йилда Мексикада аҳду паймон қилишиб, турмуш қуришни режалаштиришганди. Аммо COVID-19 пандемияси туфайли тўйни кечиктиришга тўғри келган. 2021 йил сентябрь ойида аёлга саратон ташхиси қўйилди. Шундан сўнг эр-хотин тўйни иложи борича тезроқ ўтказишга қарор қилишган.
Тўй маросими 12 октябрга белгиланган эди. Лонгстафф ва Брэдиш сураткаш ва келин-куёв машинасини ёллашга улгуришганди, торт ва гулларни ҳам унутишмаганди. Бироқ уларга ҳожат қолмади. Aёлнинг соғлиғи бирдан ёмонлашди ва ташхис қўйилгандан беш ҳафта ўтар-ўтмас оламдан ўтди. Шифохонанинг ўзида никоҳдан ўтишнинг иложи бўлмади, чунки келин ҳушига келмасдан бу дунёни тарк этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter