Одамзод фарзандини ўлдириш учун сувга отяпти, филлар боласини қутқариш учун ўляпти (видео)
Таиланд жанубида жойлашган Хао Яй миллий боғида шаршара тагида қолган боласини қутқаришга уринган бешта фил ҳалок бўлди, деб хабар берди «Matichon Online».
Фил боласининг товушини эшитиб етиб келган миллий боғ ходимлари дарёда уч ёшли фил боласи ва уни қутқаришга уринаётган иккита катта филга дуч келишади.
Шаршара пастига тушган рейнжерлар яна бешта филнинг жасадини топишади. Омон қолган филларни бир неча соатдан сўнг арқон ёрдамида қутқариб олишади.
Яқинда Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 2 ёшли фарзандини Шимолий Фарғона каналига отиб юборганди. Юқоридаги хабарни ўқиб, одамзоднинг қанчалик тубанлашиб кетаётганидан қаҳрланасан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter