ОАВ: Сердар Бердимуҳамедов даволаниш учун Германияга борди
21 июн куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов даволаниш учун Германияга жўнаб кетган. Бу ҳақда Turkman News нашри хабар берган.
Ашхободдан ҳавога кўтарилган EZ-A780 рақамига эга Боинг 777-200 LR йўловчи самолёти маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6:40да Мюнхен аэропортига қўниб, кейин Франкфуртга учган.
Нашрнинг ёзишича, кичик Бердимуҳамедов Мюнхендаги клиникалардан бирига борган ва 23 июн куни Туркманистонга қайтади.
Давлат раҳбарининг душанба кунлари, қоида тариқасида, вилоятлар раҳбарлари билан ишчи йиғилиши ўтказгани бу маълумотларни билвосита тасдиқлайди.
Бироқ 21 июн куни давлат нашрлари янгиликларида президент фаолиятига оид ҳисоботлар эълон қилинмаган.
Бундан ташқари мазкур самолёт гарчи маҳаллий йўловчи авиалайнери бўлсада, ундан ўз вақтида аввалги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов фойдаланиб турган.
Сердар Бердимуҳамедов шу ой бошида Умра зиёратини ҳам адо этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter