Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: КХДРнинг АҚШ бўйича махсус вакили қатл этилди

ОАВ: КХДРнинг АҚШ бўйича махсус вакили қатл этилди

Фото: «Russian.rt.com»

КХДР Бош кенгашининг АҚШ билан сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Ким Хёк Чхоль ҳамда яна тўрт нафар юқори мансабдор шахс Пхеньяндаги Мирим аэропортида отиб ташланган.

Жанубий Кореянинг «The Chosun Ilbo» нашри Шимолий Кореядаги ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, улар АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланган.

«Тахминларга кўра, Ким Чен Ин (КХДР етакчиси) «тозалаш» ўтказишни буюрган, бу рўйхатга АҚШ билан музокараларда қатнашган амалдорлар ҳам киритилган, саммит кўзланган натижа бермаганидан сўнг жамиятда уйғонаётган ички норозилик кайфиятини бостириш учун шу ишга қўл урилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Ханой (Вьетнам)да АҚШ — КХДР саммити ўтказилган, бироқ самарасиз якунланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг