Ким Чен Ин «потенциал ҳарбий хавф» сабаб армиянинг ҳозирлигини текшириб кўрди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий қўмитаси йиғилишини ўтказган. Унда минтақада ҳарбий кучларни кучайтириш масаласи ва эҳтимолий «потенциал ҳарбий хавф» муҳокама қилинган. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, йиғилишда куч идораларининг асосий инстанциялари командирларининг ротацияси муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, доимгидек учрашувнинг кенгайтирилган қисмидан сўнг ёпиқ йиғилиш бўлиб ўтди.
Партия Марказий ҳарбий комиссиясининг ёпиқ йиғилишида стратегик мақсадлар ва Корея ярим оролидаги ҳарбий вазият билан боғлиқ равишда етакчи ҳарбий қисмларни операцияларга сафарбар қилишга тайёрлиги кўриб чиқилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Шимол ва Жанубий Кореянинг муносабатларини зўр деб бўлмайди. Бир муддат аввал КХДР ўз ҳудудида Жанубий Корея томонидан қурилган бинони портлатиб юборган эди.
Шимолнинг АҚШ билан музокаралари ҳам боши берк кўчага кириб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter