Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йорк расмийлари коронавирусга қарши эмланганларга юз доллардан бермоқчи

Нью-Йорк расмийлари коронавирусга қарши эмланганларга юз доллардан бермоқчи

Фото: «Zen.yandex.ru»

Нью-Йорк расмийлари жума кунидан бошлаб коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган ҳар бир одамга 100 доллардан бермоқчи, деб ёзади шаҳар ҳокимлиги Twitter-аккаунтида.

«Жума кунидан бошлаб шаҳар марказида COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилинг — ва 100 доллар олинг. Бу — оддий», — дейилади хабарда.

Бу шаҳарликларни эмлашга рағбатлантиришнинг биринчи усули эмас — баҳорда ҳукумат эмланганларга лотерея чипталарини беришган. Шунингдек, жамоат ташаббуслари ҳам кузатилди: хусусан, битта нодавлат ташкилот эмлаш тўғрисидаги гувоҳномани бериш эвазига Нью-Йоркда ноқонуний бўлмаган марихуана билан тамаки тарқатишни ташкил қилди.

Шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Нью-Йоркнинг 54,4% аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди, яна 4,8%и қисман эмланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг