Нурсултон Назарбоев: «Токаевни президентлик лавозимига энг муносиб номзод дея ҳисоблайман»
Жорий йилнинг 23 апрел куни «Нур Отан» партиясининг ХIХ сездида амалдаги раҳбар Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди.
«Zakon.kz»нинг ёзишича, номзоднинг номини партия раҳбари, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев эълон қилган.
Нурсултон Назарбоев «Токаевни президентлик лавозимига энг муносиб номзод дея ҳисоблаши»ни маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда президентлик сайловлари 9 июнь кун ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter