Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоев давлат қўриқчиларидан маҳрум қилинади

Нурсултон Назарбоев давлат қўриқчиларидан маҳрум қилинади

Тегишли фармон Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланди. Фармонга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати 4 августдан мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев хавфсизлигини таъминламайди.

Аниқлик киритилишича, ўзгартиришлар «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида»ги конституциявий қонун бекор қилинганидан кейин киритилган.

Ҳозирда Назарбоевга давлат томонидан квартира, дала ҳовли, ҳайдовчилар билан автомобиль, Қозоғистон бўйлаб бепул саёҳат ва бошқа имтиёзлар берилган.

Маълумот учун, «Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида»ги қонун жорий йилнинг февраль ойида ўз кучини йўқотган эди. Ушбу қонун собиқ президент Назарбоев ва унинг қариндошлари учун кўплаб имтиёзлар берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг