Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Новая газета» таҳририятига тирик қўйларни ташлаб кетишди

«Новая газета» таҳририятига тирик қўйларни ташлаб кетишди

Фото: Надежда Прусенкова, «Новая газета»

«Новая газета» таҳририяти жойлашган бино олдига тирик қўйлар солинган учта қафас қолдириб кетилди. Жониворларнинг суратини нашрнинг матбуот котиби Надежда Прусенкова «Facebook»даги саҳифасига жойлаштирди.

Қўйларни ким келтиргани номаълум. Қўйларга «Матбуот» ёрлиғи бор нимча кийдирилган...

Октябрь ойида ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлган, фақат унда дафн гулчамбари ва сўйилган қўйнинг боши қолдириб кетилган — журналист Денис Коротковга таҳдид қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Новая газета» ижтимоий-сиёсий нашр бўлиб, 1993 йилнинг 1 апрелидан чиқа бошлаган. Таҳририяти Москва шаҳрида жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг