Нотр Дам ибодатхонасини тиклашга қанча вақт кетади? Президент ва мутахассислар турли фикрда
Франция президенти Эммануэл Макрон Нотр Дам ибодатхонаси 5 йил давомида қайта тикланиши борасида баёнот берди. Президент ибодатхонани «аввалгидан ҳам чиройлироқ» қилишга ваъда берган.
Аммо мутахассисларнинг хулосаси анча тушкунроқ кайфиятда. Турли баҳолашларга кўра Нотр Дам ибодатхонасини қайта тиклашга 10 йилгача вақт кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, собор 15 апрелда ёниб кетган эди. Ёнғин натижасида томнинг катта қисми ва минора ёниб кетган. Фақат 16 апрел тонгида ўт ўчирувчилар оловни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter