Норвегияда ислом динини қабул қилганлар сони уч мингга етди
Осло университети Динлар тарихи факултети масъул ходими Карин Вогнинг айтишича, сўнгги йилларда ислом динини қабул қилган норвегияликлар сони уч мингга етган, деб хабар бермоқда «Sabah.com» нашри.
«Verdens Gand» газетасида ёзилишича, 1990 йилдан буён Норвегияда ислом динини қабул қилганлар сони ортиб бормоқда.
«Авваллари норвегиялик аёллар ислом динини турмушга чиқиш орқали қабул қилишган. Ҳозир вазият жуда ўзгарган. Энди аёллар ўқиб, тушуниб исломни қабул қилишмоқда», – деган Вог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter