Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегия суди масжидда ўқ узган одам устидан ҳукм чиқарди

Норвегия суди масжидда ўқ узган одам устидан ҳукм чиқарди

Фото: «РИА Новости»

Норвегия суди ўтган йили август ойида Осло яқинидаги масжидда ўқ узган Филип Мансхаусни 21 йил қамоқ жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда «SVT Nyheter» хабар берди.

ОАВнинг маълум қилишича, мамлакат жиноят қонунчилигига биноан, маҳкум жамият учун хавфли деб ҳисобланмагунга қадар, яъни умрбод қамоқхонада сақланиши мумкин.

Ўшанда Филип ўзининг 17 ёшли ўгай синглисини отиб ўлдирганди.

Суд ҳукмига биноан, Мансхаус ўгай онаси ҳамда отишма пайтида масжидда бўлган уч нафар фуқарога зарарни қоплаб бериши зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг