Норвегия қироли Харальд V шифохонага ётқизилди
Норвегия қироли Харальд V касаллиги туфайли шифохонага ётқизилди. Лекин хасталиги жиддий эмас: дам олиш кунигача шифохонадан чиқиши мумкин, дея хабар берди қироллик саройи матбуот хизмати.
«Қирол ҳазрати олийлари Харальд боши айлангани сабабли чоршанба куни шифохонага ётқизилди. Унда жиддий касаллик аниқланмади», — дейилади хабарда.
«РИА Новости»нинг ёзишича, қирол дам олиш кунигача шифохонадан чиқарилиши мумкин. Икки ҳафта давомида Харальд V мажбуриятларини унинг ўғли Хокон бажариб турадиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter