Норвегия қимматга нефт ва газ сотиб, солиқ тушумларини 2 баравар оширди
Норвегияда 2022 йилда нефт ва газ сотишдан солиқ тушумлари рекорд даражада — 200 фоиз ўсиб, дастлабки маълумотларга кўра, 884 млрд норвег кронаси (€89,3 млрд)ни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат солиқ бошқармаси маълумотларига асосланиб Reuters агентлиги хабар берди.
Солиқ идораси раҳбари Нина Шанке Фюннемарк солиқ тушумларининг ошиши газнинг нархи ошиши ҳосиласи эканини айтди. Бундан олдинги йил ҳам Норвегия рекорд натижага эришган — солиқ тушумлари 295 млрд кронани ташкил этганди.
Ўтган ҳафта Норвегиянинг Equinor ва Petoro энергетика компаниялари Германиянинг Wintershall Dea нефт-газ компанияси билан ҳамкорликда Норвегия денгизида янги газ конини очгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter