Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегия нефт-газ жамғармаси мегафойда олди

Норвегия нефт-газ жамғармаси мегафойда олди

Иллюстратив фото

Дунёдаги энг йирик — Норвегия фаровонлик суверен фонди (1,7 трлн доллар активга эга) 2024 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражада — 138 млрд доллар фойда олди. Бу қисман акциялар қимматлашуви билан боғлиқ.

Солиштириш учун: статистикага кўра, Ўзбекистон ЯИМ ҳажми — 101,6 млрд доллар (2023 йил).

Жамғарма бош директори Николай Тангеннинг айтишича, фойдани асосан технология компаниялари акциялари келтирди (сунъий интеллектга асосланган янги технологияларга талаб кескин ошиши натижасида). Йилнинг дастлабки олти ойида фонд рентабеллиги 8,6 фоизга ўсди.

Норвегия фаровонлик суверен фонди мамлакат нефт ва газдан олган ортиқча даромадни, фойдани кўпайтириш мақсадида, сармояга йўналтиради. Шунинг ортидан у дунёдаги энг йирик сармоядорлардан бири саналади. Дунёдаги акцияларнинг ўртача 1,5 фоизи Норвегия фонди ихтиёрида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг