Норвегия чуқур иқтисодий инқирозга ботди
Коронавирус пандемияси Норвегияда Иккинчи жаҳон урушидан бери энг йирик иқтисодий инқирозга олиб келди. Қироллик молия вазири Ян туре Саннер бу ҳақда маълум қилди.
Мамлакат статистика идораси эълон қилган маълумотда Норвегия материк қисмида ЯИМ пасайиши ўтган йил якунлари бўйича 2,5 фоизга етгани айтилади.
«Тадқиқотлар 2020 йилдаги қулаш (иқтисодиёт) 1970 йилдан бери энг каттаси эканини кўрсатмоқда, бироқ буни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик инқироз деса ҳам бўлади. Иқтисодиётдаги йўқотиш жуда улкан», — молия вазирининг сўзларини келтирмоқда NRK телерадиокомпанияси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter