Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДРдаги ядро полигони ёпилишига журналистлар бора олмайди

КХДРдаги ядро полигони ёпилишига журналистлар бора олмайди

Фото:«РИА Новости»

23 май куни КХДР шимолида жойлашган ядро полигони ёпилиши муносабати билан мамлакатга ташриф буюрган хорижлик журналистлар мазкур тадбирга бора олмайди. Улар ҳозир об-ҳаво ёмонлиги туфайли Вонсан шаҳрида қолмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости»га шимолий кореялик манба хабар берди.

«Ноқулай об-ҳаво туфайли ташриф амалга ошмайди. Эртага вазият яхши томонга ўзгарар деб умид қиламиз», — деган у.

КХДР ҳукумати жорий йилнинг 23-25 май кунлари Пхунгери ядро полигонини ёпишга қарор қилган. Ушбу иншоотга кириш жойи ва уни қуршаб турган объектлар тўлиқ йўқ қилинади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг