Номаълум вирус болаларнинг умрига зомин бўлмоқда — Ҳиндистон
Ҳиндистонда номаълум вирусли безгак туфайли вафот этганлар сони тахминан 68 кишини ташкил этди, улардан 40 нафари болалар. Бир кеча-кундузда вирус 12 боланинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.
Манбанинг Ҳиндистон раҳбариятига таяниб маълум қилишича, ушбу қурбонлар сони фақат тахминийдир, чунки соғлиқни сақлаш органлари давлат тиббиёт муассасаларида вафот этганлар сонини ҳисобга олади.
Шунингдек, Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатининг ғарбий ҳудудлари касалликнинг асосий марказига айлангани хабар қилинган. Минтақада кузатилган юқори иссиқлик туфайли қурбонлар сони тез ўсиб бормоқда.
Баъзи шифохоналарда беморларни ётқизиш учун жойлар етарли эмас. Шу сабабли шифокорлар беморларни COVID-19 билан касалланганлар даволанадиган клиникаларга жойлаштиришларига тўғри келмоқда.
Номаълум безгак келиб чиқишининг асосий сабаблари орасида аҳолининг санитария ва гигиена меъёрларига риоя қилмасликлари, шунингдек, сув ҳавзаларида кўпаювчи чивинлар — вирус ташувчилари айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter